Меҳнат ҳуқуқи меҳнат жараёни технологиясини эмас, балки биргаликдаги меҳнат давомида унинг иштирокчилари ўртасида юзага келувчи социал алоқаларни тартибга солади. Меҳнат ҳуқуқининг предмети саналувчи ижтимоий муносабатлар алоҳида гуруҳларга ажратилиши мумкин ва улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: Меҳнат ҳуқуқи предмети саналувчи ижтимоий муносабатлар орасида моддий ва маънавиий бойликлар ишлаб чиқариш жараёнида меҳнатни ташкил этиш юзасидан вужудга келувчи, меҳнатдан фойдаланишга оид бўлган ижтимоий алоқалар асосий ўринни эгаллайди.