Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг шаклланганлиги ва фаолият кўрсатиши давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт ва ҳаётимизнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришда янги босқични бошлаб берди. қонун ижодкорлиги жараёни ва технологиялари тубдан ўзгарди. Шу билан бирга амалдаги қонунлар ижроси устидан парламент назоратининг сифати ва самарадорлигини ошириш, уни янада такомиллаштириш имкониятлари кенгайди.