Ўзбекистон Президенти раислигида 2018 йил 25 январь куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилишда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2 миллиард 756 миллион долларлик 24 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутуилган. Мазкур йирик лойиҳанинг 9 таси бу йил амалга оширилади. Жорий йилда 63 миллиард куб метр табиий газ, 3 миллион тонна нефть ва конденсат қазиб олиш режалаштирилган. Шу билан €бирга углеводородларни экспорт қилишдан кўра уларни қайта ишлаб маҳсулотга айлантиришга аҳамият бериш зарурлиги ҳам кўрсатиб ўтилди. Нефть углеводордлари асосида полимер занжирларини пайвандловчи (чокловчи) агентлар синтез қилиш ва олиш технологиясини такомиллаштириш полимерлар кимёсининг долзарб масалаларидан биридир. Чунки чокланган полимерлар ўзини механик мустаҳкамлиги, температурага ва турли агрессив шароитларга чидамлилиги билан ажралиб туради.