Бўёқ ўсимлик органларидаги ранг берувчи ҳар хил модда бўлиб, мураккаб кимёвий бирикмаларидан ташкил топган. Саноатда қўлланилаётган сунъий бўёқлар иктисодий жиҳатдан арзон хамда фойдаланиш учун қулай бўлганлиги сабабли табиий бўёклардан устун туради. Аммо инсон организими учун зарарилиги, атроф мухитга салбий таъсири кабижиҳатлари туфайли улар табиий бўёқлардан ортда колади. Халк хўжалигининг кўпчилик тармоқларини бўёқ моддаларисиз тасаввур килиш қийин. Нозик дид, нафис ранглар билан бўялган махсулот сифатлигина бўлмай, харидорларга эститетик завқ ҳам беради.