Ўсимлик мойларини рафинациялаш жара ёни мой таркибидаги ҳамроҳ моддалар, механик қўшимчалар ва мой таркибида бўлиши тавсия қилинмайдиган бошқа моддаларни чиқариб юборишни ўз ичига олади. Мойларнинг ҳамроҳ моддалари таркибига фосфатидлар, ёғ кислоталари, пигментлар, турли совунланмайдиган моддалар ва ўсимликнинг ўсиш даврида ҳамда мойли уруғ етилиш даврида синтезланадиган баъзи моддалар киради. Қайта ишлаш жараёнларида технологик параметрлар (ҳарорат, намлик, босим ва б.) бу моддаларнинг кўпчилиги ўз хусусиятларини ўзгартириб нафақат мой сифатига таъсир қилади, балки улардан иккиламчи маҳсулот сифатида самарали фойдаланиш имконини ҳам камайтиради.