Бугунги кунда органик бирикмаларнинг сон и 30 миллиондан ортиб кетганлиги маълум қилинмоқда. Улар орасида спиртларни сони ҳам анчамиқдорни ташкил этади. Одатда спиртлар деганда алифатик углеводородларнинг бир ёки бир неча гидроксил гуруҳи тутган бирикмалар,алканоллар алкеноллар ва алкиноллар, тушунилади.Шунингдек,алифатик углеводородлар синфидан ташқари бошқа бирикмлар орасида ҳамгидроксил гуруҳ тутган бирикмалар учрайди. Масалан феноллар, углеводлар ва ҳ.з.Амалий аҳамияти, қўлланилиши ва ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан спиртлар солиштириб чиқилса, бир атомли спиртлар орасида метанол ва этаноллар олдинги ўринларни эгаллайди. Аммо, кўп атомли спиртлар орасида ҳам амалий аҳамияти улардан кам бўлмаган спиртлар бор. Масалан, гликол (этиленгликол,1,2-этандиол, 1,2-диоксиэтан), глицерин (1,2,3 пропантриол).