Ўзбекистон жамияти ҳаётида ёшлар муҳим ўрин тутади. Бу уларнинг аҳоли таркибидаги салмоқли улуши ҳамда мамлакатни мустақил демократик тараққиётини амалда таъминлаш истиқболи билан ҳам узвий боғлиқ. Дарҳақиқат, келажаги буюк ва эртанги куни порлоқ юртга, миллатга ҳар томонлама соғлом, маънан етук ёшлар зарур. Президентимизнинг: “Бугунги ёшларимиз ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга киряпти. Мен бу ёшларга ўзимга ишонгандек ишонаман”, деган сўзлари замирида ана шу ҳақиқат мужассам