Ҳозирда янги суғориладиган ерларни кўламини ошириш, фақат ерости сувлари ҳисобига бўлмоқда. Бунинг учун асосан, электр қуввати билан ишлайдиган сув кўтариш мосламалари қурилмоқда. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 4,3 млн. гектардан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд. Бу ерларни суғориш учун 300 га яқин йирик гидротехника иншоотлари, шу жумладан 19,2 млрд.м3 сув сиғдирадиган 55 та сув омбори, 4100 дан ортиқ қудуқлар, 65 га яқин йирик гидроузеллар, минглаб кичик гидротехника иншоотлари билан 27 минг км узунликдаги 60 та магистрал ва хўжаликлараро каналлар ишлатилади, шу жумладан 24 та йирик насос станциялари ёрдамида ҳам суғорилади. Суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил лалми ерларникига нисбатан 6-12 маротаба юқори эканлигини ҳаётий тажрибалар кўрсатмоқда. Республика халқ хўжалигини, шу жумладан қишлоқ хўжалигини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш учун 37 та ГЭС ишлатилади