Давлатимиз ва миллатимиз ўз мустақиллигига эришганидан кейин ўтган йилларда мамлакатимизда туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу ислоҳотларнинг бош мақсади - инсон учун қулай ва фаровон турмуш шароитини барпо этиш, унинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоялаш, тўла кафолатлашдан иборатдир.