1991 йил, Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилиниши билан, қисқа муддат ичида, демократик тамойилларни шакллантириш, бозор муносабатларига ўтиш, хаётнинг барча сохаларида қонун устиворлигини таъминлаш, ҳокимиятнинг бўлиниши (ижроия, қонунчилик ва суд) каби асосий принциплардан иборат бўлган янги давлатчиликнинг қонунчилик базаси вужудга келди.
1994 йилнинг 25 декабрида Ўзбекистон тарихида биринчи марта куппартиявийлик асосида шаклланган парламент — Олий Мажлиснинг таркиб топиши ана шу йулдаги асосий кадамлардан бири бўлди