Амалий масалаларни ҳал қилишда ер ости сувларнинг қуйидаги физикавий хоссалари ўрганилади: ҳарорати, ранги, ҳиди, мазаси, зичлиги. Ер ости сувларини ер қобиғида жойлашиши бўйича синфланиши гидрогеологияда муҳим ўрин тутади. Жойлашиш шароити бўйича ер ости сувлари юзаки сувлар, грунт сувлари, қатламлараро сувларга бўлинади.