Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидланган: “Узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш принципларидан бири таълимнинг инсонпарварлашувидир. Таълимнинг инсонпарварлашуви – инсон қобилиятларининг очилиши ва унинг таълимга нисбатан бўлган турли туман эҳтиёжларининг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашувидир.