Навоий асарларини мутолаа қилиш қалбларга зиё бахш этиб, уларни завқ-шавққа тўлдиришга хизмат қилади. Мустақиллигимиз шарофати ила миллий-маданий меросимизга ва уни асраб-авайлашга қаратилаётган давлат сиёсати даражасидаги эътибор натижасида ул зотнинг асарлари ҳеч бир сиёсий талқинларсиз адабиёт – руҳнинг тарбиячиси нуқтаи назаридан баҳо берилди ҳамда тўлиқ шаклда, ҳеч бир қисқартиришларсиз ўқувчилар ҳукмига ҳавола этила бошланди.