Ўзбекистонда кенг қамровда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислохотларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, улар жамият ва инсон экологик манфаатлари билан уйғунлаштирган ҳолда олиб борилмоқда. Экологик муаммолар ижтимоий сиёсатнинг ажралмас қисми сифатида қаралади. Зеро уларнинг туб мазмун моҳиятида ҳозирги ва келажак инсонлар ҳаёти ва саломатлиги, моддий фаравонлиги ва миллий эркинлиги ётади