Ўзбекистоннинг мустақилликдан кейинги 22 йиллик даврида демократик ҳуқуқий давлатни қуриш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида давлат бошқаруви ва қурилиши соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар натижасида профессионал фаолият олиб борадиган икки палатали парламент тизимини шакллантирилди. Бу эса ўз навбатида халқ вакиллигининг реал кафолатланиш, давлат механизмида парламентнинг роли ва таъсирини кучайиши, сиёсий партияларнинг ривожланиши учун позитив аҳамият касб этди.