Республикамизда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари, хусусан иқтисодиётни ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ва модернизациялаштириш асосли ва чуқур ўйланган давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасида “ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли” эканлиги кафолатланганлиги мулкнинг дахлсиз ва ҳар қандай тажовуздан муҳофаза қилинишини билдиради