Ўзбекистонда мустақилликдан кейинги йилларда давлат ҳокимияти ва бошқарувини янги демократик асосларда шакллантириш, ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтиришга катта аҳамият қаратилди.