амонавий шароитларда таълим мустақил ижтимоий институтга
айланиб, шахсни шакллантиришда, уни ривожлантириш, тарбиялаш ва
ижтимоийлаштиришда алоҳида рол эгаллаб, ишлаб чиқариш кучларини
ривожлантиришнинг асосий компоненти бўлиб қолмоқда. Шу муносабат
билан касбий таълимнинг характери ва функциялари ўзгармоқда: у нафақат
билимларни узатиши, маҳоратларни шакллантириши, балки ўз-ўзини
билиш/аниқлашга бўлган қобилиятини ривожлантириши, бўлажак
мутахассисларни мустақил амалларни бажаришга ва мустақил қарор қабул
қилишга (компетенция) тайёрлаши, уларни ўзлари ва ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари/амаллари учун маъсулиятни ҳис қилишга ўргатиши керак.