Уюшган жиноятчилик ва унга қарши кураш ҳозирги пайтда жаҳон ҳамжамиятини хавотирга солаётган масалалардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Хусусан, глобаллашув жараёни жадаллашган XXI асрда уюшган жиноятчиликнинг трансмиллий характер касб этиши бу муаммога етарли эътибор берилишини тақозо этмоқда. Жаҳон аҳлини хавотирга солаётган ва уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига замин яратаётган трансмиллий характердаги жиноятлардан бири бу жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятидир