Ҳар бир тил оиласининг бошқа тил оилаларидан ажратиб турувчи хусусиятлари мавжуд. Масалан, туркий тиллар оиласи учун хос бўлган сингармонизм, сўз бошида ундошларнинг кетма-кет кела олмаслиги, гап бўлакларининг жойлашиш тартиби каби хусусиятлари уни бошқа тил оилаларидан фарқлаб туради.