Ушбу қўлланмада давлат таълим стандарти талаблари ва наъмунавий дастур асосида « Сув хўжалиги иқтисоди» фани асослари баѐн этилган. Фаннинг предмети, мазмуни ва унинг халқ хўжалигида тутган ўрни ва аҳамияти ѐритиб берилган. Ўзбекистонда ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш холати, сув хўжалиги харажатлари ва маҳсулоти таннархини аниқлаш услубиѐти, асосий ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги, фойда ва меҳнат унумдорлигини аниқлаш йўллари келтирилган.