Ушбу методик қўлланма 5А340102 - Тармоқ иқтисодиёти (сув хўжалигида) магистратура мутахассислиги йўналишида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Унда "Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида бизнес-режа" фанидан семинар машғулотлари мавзулари, уларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар, назорат ва муҳокама учун саволлар ҳамда тавсия этиладиган адабиётлар берилган.
Методик қўлланмада қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида бизнес-режалаштиришнинг мазмуни ва уни ташкил этиш, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари бизнес-режаси, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари бизнес-режасини тузишнинг умумий методикаси, қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари бизнес-режаси алоҳида бўлимларини тузишнинг методикаси каби долзарб муаммолар батафсил баён этилган.