XXI асрдаги ҳар қандай яратилган янгилик инсоннинг юқори интеллектуал
даражаси маҳсули бўлиб, жамият ривожланишига жумладан ҳозирги замон
ёшлари билими ва тарбиясида ўз аксини топиши лозим.
Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг бевосита
раҳбарлигида ва ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури” да нафақат умумтаълим мактабларида, лицейларда, касб-ҳунар
коллежлари ва олий таълим муассасаларида, балки ҳар бир оиланинг ҳаётида
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли ҳамда кенг
форматли телекоммуникация алоқа воситалари, интернет тизимини татбиқ этиш,
ўзлаштириш ва янада ривожлантириш чора–тадбирларини амалга ошириш
ҳақидаги қарорлари фикримиз далили бўлади