Пайдо бўлиши тарихи инсоният цивилизацияси билан баробар бўлган
ўзбек рақс санъати кўп минг йиллик тараққиёт жараёнида тобланиб,
шаклан, мазмунан, бадиий-ғоявий, эстетик ривожланиб, ўзига хос бўлган
хусусиятларни жамлаб келди. Мана шу узоқ тараққиёт жараёнлар замирида
ХХ асрга келиб ўзбек миллий рақс санъатининг уч - Фарғона–Тошкент,
Бухоро, Хоразм мактаблари шаклланди. Мазкур мактаблар бадиий ижро
услублари, ўзига хос характерли хусусиятлари ўзбек рақс санъати
концепциясини ташкил этади