Рақс ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида пайдо бўлган жуда қадимий
санъат турларидан биридир. Деворий суратлар ва бошқа археологик
топилмаларнинг гувоҳлик беришича ўзбек рақсчилиги тарихи полеолет даврига
бориб тақалади. Мана шу ўтган кўп мингйиллик тарих давомида рақс санъати
шакл ва мазмунан, бадиий-ғоявий, эстетик ривожланиб, ўзига хос бўлган
хусусиятларни жамлаб келди. Тараққиёт жараёнлар замирида ўзбек миллий
рақс санъатининг уч–Фарғона–Тошкент, Бухоро, Хоразм мактаблари
шаклланди. Бу уч мактабни бадиий ижро услублари, ўзига хос характерли
хусусиятлари ва либослари билан ўзбек миллий рақс санъати концепциясини
ташкил этади.