Ўзбек миллий рақс санъати ва маданияти хусусида сўз кетар экан, “Рақс
маликаси” номи билан дилларда қолган сиймо, ўзининг ёрқин ижоди билан
афсонага айланган Мукаррама Турғунбоев ижоди ҳақида сўзламасликнинг
имкони йўқ. Зеро, М.Турғунбоева "Баҳор" ансамблини ташкил этибгина қолмай,
унга 20 йилдан ортиқ давр мобайнида раҳбарлик қилиб, ўзбек миллий рақс
санъатини дунё саҳнига олиб чиқди, бугунги кун ўзбек миллий рақс санъати
бадиий қиёфасини яратиб беришда унинг ижоди муҳим омил бўлди