Тилшуносликда сўз ясалиши, умуман, янги сўз ҳосил қилиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Сабаби, сўз ясаш воситалари ёрдамида ёки бирор усул билан янги сўз ҳосил қилиниши тилда луғат таркибини тўлдириб такомиллаштиради. Натижада сўз ясовчи воситалар тилнинг тараққиётини янада юқори босқичга кўтаради. Бу каби жараён бошқа тиллар таркибидан фойдаланган ҳолда калькалаш орқали сўз ясалиши жараёнида янада муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолади. Бу ҳолатдан форс тили ҳам мустасно эмас. Шунга кўра, бундай воситаларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.