Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида, жумладан, Самарқанд вилоятининг адир ва ярим чўл минтақаларида ҳам чорва моллари асосан эфимер ва эфимероидлардан озиқлантирилади. Ёзги мавсумда ҳароратнинг кескин кўтарилиши натижасида булар ҳам қуриб, қовжираб қолади ва чорвани озиқлантиришда фақат дағал хашакли ўсимликлар – янтоқ, шувоқ, каррак ва бошқалардан фойдаланилади