Маълумки, олий таълим сифатини таъминловчи энг муҳим ва аҳамиятли кўрсаткичлардан бири – бу илмий-педагогик кадрларнинг салоҳиятидир. Уларнинг
малакаси, касбий даражаси, педагогик маҳорати, коммуникабеллиги, фанни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси ва бошқа кўплаб омиллари келгусида битирувчилар
билимини юқори даражада таъминлаш имконини беради. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909 сонли қарори олий таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.