Ушбу ўқув қўлланма Олий ва Ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ва амалиёт ходимлари учун мўлжалланган. Қўлланмада суд бухгалтерия бўлимига оид масалалар, шунингдек ушбу соҳа билан боғлиқ иқтисодий жиноятни кўздан кечириш, экспертиза тайинлаш ва ўтказиш масалалари, тадқиқотларни ўтказишда иштирок этувчи махсус билимларга эга мутахассислар ҳақида тўлиқ тушунчалар ёритилган.
Шунингдек, мазкур қўлланмада ҳодиса содир бўлган жойда иш юзасидан йиғилган турли ҳужжатлар ва бошқа объектларни текшириш ҳамда натижаларини баҳолаш масалалари бўйича ўзига хос бўлган илмий, назарий ва амалий услубиётлари батафсил ёритилган.