Мазкур диссертация ишида кашта тикиш машиналарининг тикиш сифатини янада яхшилаш мақсадида игна механизми ҳаракат траекториясини ўзгартириш, математик режалаштириш усули ёрдамида ҳаракат траекторияси ўзгартирилган игна механизмининг оптимал кўрсаткичларини ва иш тартибини аниқлаш ҳамда асослаб бериш масаласи кўриб чиқилган бўлиб, мазкур вазифа бугунги кунда тикувчилик машинасозлигининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади