Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ва бозор иқтисодиётига
босқичма-босқич ўтиш билан биргаликда кейинги йилларда аҳолининг кийим ассортиментига ва
сифатига бўлган эстетик, эргономик и ва бошқа талаблари ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов маҳаллий хомашё базасидан
фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш,
тикувчилик, трикотаж тармоқларини ривожлантириш натижасида импорт ҳажмини камайтириш
ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доимий равишда эътибор қаратиб келмоқда