Ушбу кўрсатмалар 5521200, 5140900 «Транспорт воситаларидан фойдаланиш» таълим йўналиши давлат таълим стандарти ва ўқув режаси ҳамда ўқув дастурига асосан тайёрланди.
Кўрсатма бакалавриат кундузги ва сиртқи бўлим талабалари учун «Автомобиллар сервиси асослари» фани бўйича амалий машгулотларни бажариш учун тавсия этилган. Мазкур кўрсатмалар талабаларнинг «Автомобиллар сервиси асослари» фани бўйича олган назарий билимларини амалий мустахкамлаш, кўриш ва тушуниш, ҳамда талабаларда адабиётлардан фойдаланиш кўникмасини яратиш имконияти ҳосил қилади.