Поликлиник педиатрия ва реабилитология - тиббиёт институтида педиатрия таълимини якунловчи фандир. У талабадан болалар касалликлари пропедевтикаси, факултет ва госпитал педиатрия шуниндек тиббий–биологик мутахассислиги кафедраларида олган билимларни ишлатишни талаб қилади.
Педиатрия институтлари ва факултетларнинг 7 босқич талабаларига мўлжалланган мазкур дарсликда улар аввалги босқичларда ўзлаштирган мавзулар эътиборга олинган. Дарсликга Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида поликлиника ишини ташкиллаштириш ҳақида маълумотлар, шуниндек ёш болаларда энг кўп учрайдиган касалликларни тафсифловчи педиатриянинг асосий бўлимлари тақдим этилган. Касалликларни тавсифлаш, ташҳислаш, даволаш ва профилактика мезонларига тўхталаган ҳолда муаллифлар мавзуни бир ҳил шаклини сақлаб қолишган. Касалликни замонавий даво ва реабилитация тамоилларига кўра, касалликдан сўнг поликлиника назоратида бўлиш ва босқичма-босқич даволаш шартлари хисобга олинган ва муаллифлар томонидан диспансеризация ва реабилитация масалалари ёритилган.
Умид қиламизки, мазкур дарслик битирувчи босқич талабаларига ўзларининг олийжаноб шифокор касблари сифатида мустақил фаолият кўрсатиш учун тайёрлашда ёрдам беради.