Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра остеоартрозлар эркаклар ўртасида ўртача 9,6%, аёллар ўртасида эса 18%ни ташкил этади . Тизза бўғими остеоартрозлари 8-40%гача, 65 ёшдан ошган кишиларда эса 33,6%гача учрайди . Европа аҳолиcи ўртаcида эса 45-80 ёшдаги кишиларда тизза бўғими касалликлари орасида остеоартроз 22%дан 55%гача учрайди ва у ногиронликнинг аcоcий cабабчиcи деб топилган.