Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда оёқ панжаси туғма деформациялари ортопедик касалликларининг 12%ини ташкил қилади . Ортопедия соҳасида эришилган ютуқларга қарамасдан оёқ панжаси патологиялари, шу жумладан туғма брахиметатарзиялари бўлган беморларни даволаш бугунги кунга қадар энг мураккаб клиник вазифалардан бири ҳисобланади, чунки даволаш натижаси катта миқдордаги асоратлар ва қониқарсиз натижалар билан бирга кечади (41% дан 70% гача), айрим ҳолларда эса даволашнинг иложи йўқ деб тан олинади.