Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, «бош мия қон томирларининг аневризмаси натижасидаги субарахноидал қон қуйилиши (CАҚ) цереброваскуляр патологиянинг энг оғир шакли саналади» . Касалликнинг юқори даражадаги тиббий-ижтимоий аҳамияти унинг нафақат кенг тарқалганлиги билан, балки ўлим даражасанинг юқорилиги ва ногиронлик кўрсаткичлари катта иқтисодий зарар келтириши билан белгиланади. «Бугунги кунда 30 кунлик ўлим кўрсаткичи 40% ни ташкил этади, тирик қолганларнинг тахминан 50%и эса доимий ногиронлардир»