Бутунжахон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда глаукома кўрлик, кўриш қобилиятини кескин пасайиши ва шу билан боғлиқ бўлган ногиронлик ва қайта тикланмайдиган кўрлик сабаблари орасида биринчи ўринда туради. Дунёда хар йили глаукома сабабли 6 миллион ахолининг кўзи кўрликка учрайди . Дунёда иккиламчи неоваскуляр глаукома (НВГ) – кўз касалликлари ичида энг оғир хасталикларидан бири бўлиб, кўриш фаолиятининг йўқотилиши, 19-45% ҳолатларда эса энуклеацияга олиб келиши билан тавсифланади. НВГ умумсоматик эндокрин ва томир касалликларининг энг оғир кўринишларидан бири ҳисобланади ва пролифератив диабетик ретинопатия беморларида 33-64 % ҳолатда, 10-40% ҳолатларда умумий атеросклероз ва гипертоник касаллик фонида тўр парда томирларининг окклюзион зарарланиши оқибатида юзага келади.