Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида жадал ривожланаётган яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланган янги мақсадда ишлатишга мўлжалланган яримўтказгичли датчикларнинг функционал хусусиятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада канали ёпилган режимдаги майдоний транзисторнинг ташқи таъсирларга, жумладан, ёруғлик, ҳарорат ва босимга сезгирлик хусусиятларини аниқлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.