Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларга кўра дунё бўйича бир миллиарддан ортиқ киши психоактив моддаларни қабул қилиш, улар ичида 50 миллионни наркоманлар ташкил этиши расман қайд қилинган. Уларнинг ўртача ёши 18 дан 25 ёшгача бўлиб, уларнинг ҳар 5 чиси аёллардир. Бирлашган миллатлар ташкилотининг (БМТ) маълумотларига кўра марихуанани 142 млн. киши, амфетаминлар ва сунъий наркотикларни 30,5 млн. киши кокаинларни 13,4 млн. киши героин ва опиатларни 8 млн. киши истеъмол қилиши қайт қилинган. Наркомания билан оғриган беморларни 40%нинг ўлимига сабаб–ички органларнинг зарарланиши тўғрисидаги маълумотлар илмий манбаларда чоп этилган.