Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш учун талаб этиладиган иссиқлик-намлик режими ва микроиқлимини яратиш иситиш, вентиляция ва ҳавони сунъий намлантириш тизимлари орқали амалга оширилади. Бу иссиқлик-технологик тизимлардаги жараёнлар энергия сарфи юқори бўлган жараёнлар ҳисобланади ва энергия харажатлари маҳсулот таннархига сезиларли таъсир қилади [1].