Ҳозирги замон жаҳон фольклоршунослигида халқ лирикасининг жанрлар таркиби ва поэтикасини тадқиқ этишга, айниқса, қўшиқларнинг тарихий асослари ва поэтикасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада халқ қўшиқларининг мукаммал таснифи яратилиб, ҳар бир жанрнинг ўзига хос хусусиятлари ва поэтик табиатига доир назарий қарашларни такомиллаштиришга эришилди. Фольклоршуносликнинг бундай устувор назарий концепциялари ўзбек халқ оғзаки ижодининг генезиси, бадиий эволюцияси ва мамлакатимизнинг маънавий-маданий тараққиётида тутган ўрнига доир янги хулосалар чиқариш имконини беради.