Жаҳон ҳамжамиятида декоратив-амалий санъатнинг энг қадимий кўринишларидан бири ҳисобланган рангли маъданларга бадиий ишлов беришга халқларнинг маданияти ва анъаналари сифатида қаралиб, унинг шахс эстетикаси, дунёқараши ва ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ бўлган бадиий ва маънавий ривожланишга таъсири юқори баҳоланади. Хусусан, Le Arti Orafe Jewellery School&Academy (Флоренция), L’Ecole Van Cleef &Arpels (Франция) ва Royal College of Art(Лондон) каби нуфузли таълим муассасаларида металл буюмларнинг композициялари ва заргарлик буюмларини филигран техникаси асосида бадиий ишлов бериш орқали таълим олувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришда катта аҳамият касб этмоқда.