Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра “жигар диффуз касалликлари олдини олишнинг кўплаб замонавий имкониятлари бўлишига қарамай, жигар циррози (ЖЦ) касаллигининг ортиши аввалгидек сақланиб қолмоқда. Бунда яшаш прогнози, кўпинча, асосий касаллик асоратларининг ривожланишига боғлиқ” . Масалан, умумий ўлим кўрсаткичи бўйича ЖЦ 13-ўринни эгаллайди. Европанинг ўзида ЖЦ асоратларидан ҳар йили 170000га яқин бемор вафот этади.