Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, «жигар циррози (ЖЦ) йилига деярли бир миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда ва прогнозларга кўра яқин ўн йилликларда бу касалликдан азият чекканлар сони 60%дан ортиқроққа кўпаяди» . Портал гипертензияли (ПГ) ЖЦнинг энг қўп ва даҳшатли асорати бўлиб қизилўнгач ва ошқозон варикоз кенгайган веналари (ҚОВКВ)дан қон кетиш ҳисобланади. «Ўзбекистон Республикасида ҳар йили 2000дан ортиқ ҚОВКВдан қон кетиш ҳолатлари кузатилади, илк қон кетиш ҳодисасидаёқ ўлим кўрсаткичи 50%га етиши мумкин.