Ижод жараёнида ҳар бир ишнинг тартиб усули, қоидаси бўлганидек, архитектура ҳам ўзининг бадиий қонунларига эга. Улардан бири меъморий шакллар уйғунлиги ёхуд мутаносиблик қонунидир. Гап шундаки, ҳар қандай меъморий объект муайян хандасавий шаклдан ёки бир нечта шакллар бирикмасидан ташкил топади. Ҳар бир яхлит шакл эса ўз ўлчамларига эга. Яхлит шакллар ҳам одатда қисмлардан, меъморий элементлардан тузилади.