Ўзбекистон Республикаси қўлга киритган мустақиллик санъат соҳаларига хусусан миллий кино санъатига янги жараёнлар олиб кирди. Кино санъатимиз ижодкорлари кўҳна тирихимизни, бой маданий мерос ва маънавий қадриятларимизни киноленталарга муҳрлаш, ўтмишда яшаб ўтган буюк алломалар сиймосини тиклаш, мустақиллик шарофати билан юртимизда рўй берган ижтимоий-сиёсий ва маънавий ислоҳотлар кўламини кино воситалари ила очиб беришдек эзгу, шарафли ишларни амалга оширилди.