Жаҳон иқтисодиёти амалиётида чорвачилик тармоғи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг йирик фойдаланувчиси ҳисобланади. Глобал кўламда
қараганда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматининг 40 фоизига яқини чорвачилик тармоғига тўғри келмоқда. Аҳоли сони ва уларнинг даромадлари ўсиши, диетик талаблар ва турмуш тарзи ўзгариши натижасида чорва маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Манбаларда таъкидланишича, “2030 йилга бориб, ривожланаётган давлатларда чорва маҳсулотларига жами талаб 2 баробарга ортиши кутилмоқда”.