Ўзбекистон Давлат санъат музейи – ўзбек миллий санъатининг чинакам хазинасидир. Зеро бу музейда тасвирий санъат ва ўзбек халқ амалий санъатининг энг нодир дурдоналари сақланади.
Ўзбекистон Давлат санъат музейи Марказий Осиё ҳудудидаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланиб, Шарқ ҳамда Ғарбий Европанинг ноёб санъат асарлари билан санъат ихлосмандларини махлиё этиб келмоқда. Музей бугунги кундаги даражага эришгунга қадар бир қанча босқичларни босиб ўтди. Дастлаб музей 1918 йил 19 апрелда ўша давр ҳукуматининг қарорига асосан княз Николай Константинович Романовнинг Тошкентдаги мажмуалари давлат мулки деб эълон қилинди, уйи эса музейга айлантирилди. Шу тариқа музей ишлари қурилиши бошланди ва бино “Туркистон халқ университети” номи билан юритила бошланди.