Ўқув – услубий қўлланмада овқатнинг инсон организмидаги аҳамияти, унинг таркибий қисмлари (оқсил, ёғ, углевод, витаминлар, минерал моддалар ва сув) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар фаолиятидаги аҳамияти тўғрисида маълумотлар берилади. Зеро овқатланиш гигиенасига амал қилиш юқори малакали спортчилар тайёрлашда асосий омиллардан бири эканлиги ҳам ўз ифодасини топган. Шунингдек спортчиларни иш - қобилиятини оширувчи биологик фаол моддалар ҳақида ҳам маълумотлар берилган бўлиб, булардан фойдаланиш юқори малакали спортчиларни тайёрлашда амалий ёрдам беради.